29-август куни академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия Марказида мамлакатимиз Мустақиллик кунига бағишланган самимий ва таъсирчан тадбир бўлиб ўтди. Тадбир марказ касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилди.
Ушбу кунда марказ ходимларининг илк бор мактаб остонасини хатлаб ўтадиган фарзандларига мактаб сумкалари ва ўқув анжомлари топширилди.
Мазкур ташаббус бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда ва марказ ҳаётида яхши анъанага айланган. Марказ профессорлари ва бўлим мудирлари фарзандларни янги ҳаёт босқичига қадам қўйишлари билан шахсан табриклаб, уларга ўқишда омад, соғлиқ ва келажакда юртимиз учун муносиб ҳамда керакли инсонлар бўлишларини тиладилар.
Бу йил марказ ходимларининг қарийб 60 нафар фарзанди мактаб совғаларига эга бўлди ва улар катта тиббиёт оиласининг меҳр ва эътиборини ҳис этдилар.