Бугун мамлакатимиз ривожланиши ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга бебаҳо ҳисса қўшган шахс — Ўзбекистон Республикаси Президенти, Шавкат Мирзиёевнинг, 68 ёшга тўлиши куни.
Халқ саломатлиги — миллат бойлигидир.
Тиббиётдаги давом этаётган ислоҳотлар, янги шифохоналар қурилиши, замонавий технологияларни жорий этиш ва малакали мутахассисларни тайёрлаш — буларнинг барчаси инсон манфаатлари энг устувор эканлигини яққол кўрсатади.
🩺 Бизнинг тиббиёт марказимиз ҳам ушбу ислоҳотлар натижасида ташкил этилган замонавий муассасалардан бири бўлиб, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга фаол ҳисса қўшмоқда.
🎉 Янги Ўзбекистон учун соғлом авлодни тарбиялашда тинмай меҳнат қилаётган Президентимизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик ва фаровонлик тилаймиз!