Азиз юртдошлар! Сизларга муҳим янгиликни маълум қилишдан мамнунмиз! 2025 йил 30 - 31 май кунлари Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалиёт Тиббиёт Маркази ҳузуридаги маслаҳат поликлиникасида хайрия акцияси ташкил этилади.
Ушбу акция доирасида Республикамизда ёки хорижда буйрак трансплантациясини бошидан ўтказган болалар (акцияда қатнашиш даврида 18 ёшга тўлмаган) бепул тиббий кўрикдан ўтишлари мумкин.
🩺 Акция доирасида қуйидаги текширувлар БЕПУЛ ўтказилади:
✅ Умумий қон таҳлили
✅ Биокимёвий қон таҳлили
✅ Умумий сийдик таҳлили
✅ Такролимус таҳлили
✅ Буйрак трансплантати ва қорин ички аъзолари УЗИ-допплерграфияси
✅ Электрокардиография (ЭКГ)
✅ Кўкрак қафаси рентгеноскопияси
👨⚕️ Шунингдек Хирургия Марказининг етакчи мутахассислари томонидан бепул маслаҳатлар ва текширувлар ўтказилади.
📍 Қабул 2025 йил 30-31 май кунлари соат 08:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли, 10-уй манзилида жойлашган Хирургия Марказининг маслаҳат поликлиникасида ўтказилади. (Аввалги «Грудная хирургия», Чилонзор метро бекати олдида).
📞 Қўшимча маълумот учун телефонлар:
📲 Регистратура: +998 71 230 45 60 (08:00-18:00)
📲 Қабул бўлими: +998 71 230 49 14
🔹 Муҳим ёрдам:
📌 Текширувдан ўтиш учун барча тиббий ҳужжатларингизни (маълумотномалар, таҳлил натижалари, электрон маълумот ташувчилар, CD-дисклар) ўзингиз билан олиб келиш тавсия этилади.
📌 Барча текширувлар оч қоринга ўтказилади.
Биз сизнинг саломатлигингиз ҳақида қайғурамиз!
Сизларни марказимизда кутиб оламиз!
Ҳурмат билан, Хирургия Маркази Маъмурияти