9-май — Хотира ва қадрлаш куни арафасида, 2025-йил 7–8 май кунлари, академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалиёт тиббиёт марказида бегаараз тиббий акция ўтказилмоқда.
Ушбу ташаббус фуқаролик жамияти вакилларининг меҳнати ва хизматларига ҳурмат билдиришга бағишланган. Акция доирасида Тошкент шаҳри Чилонзор туманиданги 55 та маҳалла қўмитаси раислари қуйидаги йўналишлар бўйича бепул комплекс тиббий кўрикдан ўтказилмоқда:
– умумий клиник ва биокимёвий қон таҳлиллари,
– электрокардиография (ЭКГ),
– эхокардиография (ЭХО КГ),
– барча турдаги ультратовуш текширувлари (УЗИ),
– рентгеноскопия
– марказнинг етакчи мутахассислари томонидан кенгайтирилган тиббий маслаҳатлар.
Текширув натижаларига кўра, зарурат туғилганда, беморларга жарроҳлик амалиётларини ўз ичига олган кейинги даволаш чоралари Марказ қошида ташкил этилади.
🎗 Акциянинг мақсади — аҳолининг муаммоларини ҳал этишда кундалик фаолият юритаётган инсонларга миннатдорчилик билдириш ва уларга сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имконини яратишдир.
📍 Акция инсонпарварлик, халққа хизмат қилган авлодларга ҳурмат ва бугунги кунда жамиятга хизмат қилаётганларга ғамхўрлик руҳида ўтказилмоқда.