Қозоғистон Республикаси делегациясининг Академик В.Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Марказига ташрифи.

news_in

22.01.2025

21.01.2025 йилда Хирургия Марказига қуйидагилардан иборат делегация ташриф буюрди:


Цой Алексей Владимирович – Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси Тиббиёт Маркази раҳбари.
Жумабеков Жандос Темирханович - Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси Тиббиёт Маркази раҳбари ўринбосари.
Албаев Рустам Куанишбекович - Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси Тиббиёт Маркази касалхонаси директори
Бралов Асхат Зинешович - Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси Тиббиёт Маркази Миллий Госпитали директори
Бекетаев Аманзҳол Сакенович - Маъмурий департамент директори

Делегация аъзолари ва марказ директори профессор Саидмурод Ибрагимович Исмаилов ўртасида учрашув ташкил этилди. Суҳбат чоғида марказлар раҳбарлари томонларни клиникалар имкониятлари ва уларнинг сўнгги ютуқлари билан таништирди. Икки қўшни давлат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, жарроҳлик соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Делегация Жарроҳлик маркази бўлимлари – Кардиореанимация бўлими, операцион бўлим, ангиографик лаборатория билан таништирилди.
Саидмурод Ибрагимович ва Алексей Владимирович беморларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида икки мамлакат шифокорлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.