Ўзбекистонлик спортчиларнинг Парижда ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларидаги тарихий муваффақияти.

news_in

12.08.2024

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Парижда ўтказилган ёзги олимпия ўйинларида 8 та олтин, 2 та кумуш, 3та бронза медалларга сазовор бўлди. Умумжаҳон миллий жамоалар рейтингида, 206та давлат ичида фахрли 13-ўрин, Марказий Осиёда 1-ўрин, МДҲ давлатлари орасида 1-ўрин, Осиёда 4-ўринни эгаллаб тарихий муваффақиятга эришди. Албатта бу ютуқлар президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромонович бошчиликларида Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар натижасидир!

 Академик В.Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази номидан барча юртдошларимизни, чемпионларимиз ва уларнинг оила аъзолари, мураббийларини ва албатта Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Икрамов Адхам Илхамовични ушбу ажойиб муваффақият билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Спортчиларимиз келажакда бундан катта ғалабаларга эришишига тилакдошмиз!