news_in

04.05.2024

Ҳурматли Республикамиз фуқаролари!
2024-йил 10-май куни «Академик В.Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази» Давлат Муассасаси консультация поликлиника бўлимида хайрия акцияси ташкил этилишини маълум қиламиз.
Ушбу тадбир давомида республикамизда ёки хорижда жигар ёки буйрак трансплантацияси операциясини бошдан кечирган беморларнинг бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши «Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ» ДМ малакали мутахассислари томонидан консультациялар ва асосий текширувлар (умумий қон таҳлили, қон биокимёвий таҳлили, умумий сийдик таҳлили, такролимус концентрацияси, трансплантатнинг ультратовуш допплерографияси, қорин бўшлиғи аъзолари УЗИ, электрокардиография) кўзда тутилган.
Қўшимча маълумотларни +998 71 230 45 60 (Рўйхатхона, 08:00 дан 17:00 гача), +998 71 230 49 14 (Қабул бўлими) телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Бепул кўрик ва текширувлар 2024-йил 10-майда Хирургия Маркази маслаҳат поликлиникасида соат 08:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади. 
Манзил: Тошкент шаҳар, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 10, «Академик В.Воҳидов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Хирургия Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази» Давлат Муассасаси (собиқ «Грудная Хирургия»). Мўлжал: Чилонзор метроси.
Эслатма: ўзингиз билан бирга мавжуд тиббий ҳужжатларингизни: баённомалар (Выписка), таҳлиллар, электрон шаклдаги таҳлиллар, компакт дисклар олиб келиниши сўралади.
Консультация ва текширувлар оч қоринга ўтказилади.
Марказимиз эшиклари сизлар учун доим очиқ.
Ҳурмат билан, Марказ маъмурияти.