Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи Гизатулина Назира Расуловна «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Ушбу муносабат билан Хирургия марказида жамоа иштирокида табриклаш маросими бўлиб ўтди.
Марказ директори Назира Расуловнани самимий табриклаб, унинг кўп йиллик фидокорона меҳнати ва касбий маҳоратини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, ушбу юксак мукофот нафақат бир мутахассиснинг, балки реанимация бўлими ва бутун марказ жамоасининг машаққатли меҳнатига берилган юксак баҳо эканини таъкидлади.
Бу эътироф барчамиз учун фахр ва келгусида янада катта масъулият билан меҳнат қилишга рағбатдир.
Назира Расуловнани юксак давлат мукофоти билан чин дилдан табриклаймиз!