Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 июндаги фармонига мувофиқ, мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг эндоскопия бўлими шифокор-эндоскописти - Сабиров Нариман Русланович мукофотланди. 30 июнь – Ёшлар кунида Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди.