Главная  /  Акционерам  /  Цели и задачи АО "РСЦХ имени академика В.Вахидова"

Цели и задачи АО "РСЦХ имени академика В.Вахидова"

«Akademik V.Vohidov nomidagi Respublika ixtisoslashtirilgan xirurgiya markazi» aksiyadorlik jamiyati фаолиятининг мақсади, вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари.

1. Қуйидагилар Жамиятни ташкил этиш ва фаолиятининг мақсади ҳисобланади:
а) жаҳон талаблари ва сифати даражасидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган юқори технологияли моддий ва илмий базани ҳамда ўз хирургия мактабини шакллантириш;
б) хирургия касалликлари ташҳиси, даволаш ва профилактикаси бўйича аҳолининг ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган талабини қондириш.

2. Жамиятнинг асосий вазифалари:
а) асосий тиббий фаолият сифатида хирургия касалликлари ташҳиси, даволаш ва профилактикаси бўйича аҳолига ихтисослаштирилган, юқори технологияли амбулатор ва стационар тиббий ёрдам кўрсатиш, ва бир вақтда даволаш зарур бўлган бошқа касалликлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш;
б) мавжуд тиббиёт техникаси парки ва аппаратларини доимий равишда янгилаш ва замонавийлаштиришни таъминлаш, Марказни жаҳон ютуқлари даражасида ихтисослаштирилган юқори малакали хирургия ёрдами кўрсатиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;
в) Жамият фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш юзасидан менежментни ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
г) Жамият тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг энг кўп тарқалган хирургия касалликлари ташҳиси ва даволашнинг замонавий усуллари бўйича етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкада бўлишларини ташкил этиш ҳисобига ошириш ва такомиллаштириш;
д) энг кўп ёйилган хирургия касалликлари профилактикаси, ташҳиси ва уларни даволашнинг илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
е) хирургия касалликларини даволаш ва ташҳис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ва уларнинг халқаро эътироф этилишига эришиш;
ж) кўкрак органлари, қорин бўшлиғи ва томир касалликлари ва уларнинг асоратлари ташҳиси, уларни хирургия йўли билан даволаш янги усулларини яратиш бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
з) етакчи хорижий хирургия марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ташҳис қўйиш ва даволашнинг юқори технологияли усулларидан фойдаланиш, шунингдек уларни такомиллаштириш бўйича тўпланган тажрибани, мутахассислар ва ахборотни кенг айирбошлашни таъминлаш.
3. Жамият ушбу Уставнинг 2.1 моддасида белгиланган қоидаларни чекламаган ва ўз вазифаларидан келиб чиққан ҳолда:
а) республика аҳолисининг кўкрак органлари, қорин бўшлиғи ва томир касалликларига ташҳис қўйиш, уларни илғор жаҳон ютуқлари даражасида хирургия йўли билан даволашнинг энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;
б) хирургия касалликлари ташҳиси, уларни даволашнинг илғор самарали усуллари ва технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
в) ўзининг хирург врачлар мактабини шакллантиради ва ривожлантиради ҳамда республиканинг бошқа муассасаларини хирургия бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлайди;
г) дори-дармон препаратлари, тиббий воситаларни, шунингдек хирургия касалликлари ташҳиси ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқади, клиник синовлар ўтказади ва амалга оширади;
д) хирургия касалликлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади ҳамда Жамият томонидан ишлаб чиқилган хирургия касалликлари ташҳиси ва уларни даволаш методикасининг республика бошқа тиббиёт муассасаларида кенг жорий этилиши юзасидан методологик ишлар олиб боради;
е) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига хирургия соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
ж) чет элда тиббиёт оламида хирургия бўйича ўз илмий ва технология ютуқларини ифодалайди;
з) хирургия бўйича ўзининг илмий, ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр этади;
и) тиббиёт кадрларини, шу жумладан, клиник ординатура, катта илмий ходим, изланувчилар институти, мустақил изланувчилик орқали тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади.
Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.
Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, корхоналар ишини яхшилаш хамда уларни қуллаб-қувватлаш учун конунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни ҳам бажариши мумкин.
Жамият фаолияти Уставда белгиланган фаолият турлари билан чегараланмайди. Жамият амалдаги қонунчилик билан таъқиқланмаган ҳар қандай ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга. Жамият устав фаолияти доирасида бўлмаган, аммо қонунчиликка зид бўлмаган битимлар ҳақиқий ҳисобланади.
4. Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) амалга оширилаётган иш ва кўрсатилаётган хизматларга бўлган талаб асосида ўз фаолиятини режалаштириш ва ривожланишнинг истиқболини белгилаш;
б) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга – белгиланган тарифларга асосан пулли асосда ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган имтиёзли тоифали шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат бюджети хисобидан қоплаш йўли билан бепул асосда юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш;
в) ўз фаолиятини ривожлантириш бизнес-режасини тузиш;
г) малакали мутахассислар, моддий-техник база, замонавий юқори технологияли диагностика ва даволаш ускуналари билан таъминланганлик даражасига мос равишда тиббий хизматларнинг аниқ рўйхати, мазкур хизматлар кўрсатиш шартлари ва уларнинг нархини қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил белгилаш;
д) ўз фаолияти доирасида Ўзбекистон ичидан ва хориждан мутахассислар ёллаш, уларнинг мехнатига хақ тулаш услуби, миқдори ва турини мустақил белгилаш;
е) белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага бериш ва олиш, кредит, лизинг, гранд, ва бошқа молиявий ёрдам маблағларини жалб этиш;
ж) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мос равишда ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва чет эллик хуқуқий шахслар билан ҳамкорлик, жумладан илмий ва илмий-техник ҳамкорликни мустақил амалга ошириш;
з) белгиланган тартибда ва тушумлар доирасида ходимларнинг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантиришнинг миқдорини, шунингдек бошқа турдаги компенсация тўловлари ва имтиёзларни мустақил белгилаш. Шу билан бирга, жамият ходимлари ва уларнинг яқин қариндошларини бепул стационар ва амбулатор даволаш тартибини белгилаш;
и) жамият ўз фаолияти турлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун давлат бюджети ва бошқа манбалардан грант маблағларини олиш бўйича танловларда иштирок этиш, ўз фаолияти натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқини олиш ва ундан фойдаланиш;
к) амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ва мустақил равишда ўз балансидан мол-мулк, қарзларни, камомад ва бошқа зарарларни чиқариш;
л) эркин муомаладаги қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, аукцион, лотереа, кўргазмалар ўтказиш;
м) маҳаллий ва халқаро миқёсда илмий конференция, симпозиум, форум, давра суҳбатлари ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;
н) Жамият ходимларини Ўзбекистон Республикасининг вилоят ва худудларидаги соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларга услубий ва даволаш маслаҳат ёрдамини бериш, семинар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ва иштирок этиш учун сафарбар этиш;
о) беморларга, уларнинг қариндошларига ва уларга қаровчиларга пуллик сервис хизматларини кўрсатиш;
п) ўз фаолиятини моддий-техник таъминотини ташкил этиш, ўз фаолияти натижасида олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этиш, шунингдек молиявий ва беғараз хайрия ёрдам кўрсатиш;
р) бошқа манбалардан келган молиявий маблағлардан фойдаланиш;
с) мавжуд молиявий маблағ манбалари хисобидан асосий ва айланма воситаларни сотиб олиш ёки ижарага олиш;
т) амалдаги қонунчилик талабларига мос равишда Ўзбекистон Республикаси худудида ва чет элларда маҳсулот (иш ва хизматлар) сотиб олиш ва сотиш;
у) қонунчиликда белгиланган тартибда таркибий тузилмалар, юридик шахс мақомига эга бўлган ҳўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ташкил этиш ва фаолиятида иштирок этиш;
ф) юридик шахсларнинг ассоциацияси, иттифоқи ва бошқа бирлашмаларда иштирок этиш;
х) Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави ва унда белгиланган мақсад ва вазифаларга зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;
ц) Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инобатга олинган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
5. Жамият даромадлари манбаи:
а) аҳолига пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатиш натижасида олинган даромадлар;
б) қонунчиликда белгиланган тартибда куйидагилар:
1. беморларнинг имтиёзли контингентига бепул асосда тиббий ёрдам курсатиш буйича;
2. ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган беморларга тиббий ёрдам курсатиш буйича;
3. имтиёзли тарифлар асосида айрим турдаги мураккаб юқори технологияли (қиммат турадиган) операциялар буйича;
давлат бюджети маблағлари хисобидан қоплаш натижасида тушадиган даромадлар;
в) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлашни ривожлантириш давлат дастури ва ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида Марказни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлаш, замонавий тиббиёт ускуналари ва техникаси билан таъминлаш учун ажратилган маблағлар;
г) грантлар ва ҳомийлик ёрдами;
д) қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар.